Жамият | 19:47 / 23.08.2016
19235
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтснинг бойлиги рекорд кўрсаткичга етди

Американинг Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтснинг соф активлари қиймати рекорд кўрсаткичга етиб, 90 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу АҚШ ЯИМнинг тахминан 0,5 фоизига тенгдир, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Дунёнинг энг бадавлат фуқароси Гейтснинг бойлиги ўтган ҳафта жума куни, 19-август куни 90 млрд долларга етган. Бунга Canada National Railway Company ва Ecolab Inc. компанияларининг котировкалари ўсгани ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Миллиардер ушбу компанияларда ўз ҳиссасига эга. 

Шундай қилиб, Гейтс бадавлат инсонлар рўйхатида ўзининг энг яқин таъқибчиси бўлмиш испан тадбиркори Амансио Ортегадан 13,5 млрд бойроқдир. Ортега, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда, деб хабар қилмоқда Bloomberg Billionaires Index.

Microsoft асосчиси Forbes журнали талқини бўйича ҳам энг бой инсон деб топилган эди. 

Мавзуга оид