Жамият | 18:27 / 23.08.2016
13602
2 дақиқада ўқилади

Олимлар: Пуфлаб чалинувчи чолғу асбоблари инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлиши мумкин

Волинка (рус халқ чолғу асбоби) мусиқа чаладиган инсонлар саломатлиги учун ўта хавфли бўлиши мумкин. Уиттеншейвдаги Манчестер шифохонасининг шифокорлари шундай хулосага келишди. Мақола Thorax журналида чоп этилди.

Олимлар етти йил давомида қуруқ йўтал ва нафас қисилишидан азият чеккан, сўнгра аҳволи оғирлашиб, шифохонага ётқизилган волинкачининг касаллигини таърифлаб беришди.

У ерда мусиқачига кам учрайдиган ташхис: «Экзоген аллергик альвеолит» —  бу қушлар ёки пичан билан боғлиқ ишда фаолият кўрсатувчи кишиларда учрайдиган касаллик. Бу касалликни ҳаводан нафас олаётганда организмга кирувчи замбуруғлар спораси келтириб чиқаради.

Мусиқачи Австралияга кетишидан аввал ўз асбобини узоқ вақтга уйда қолдиргач, шифокорлар барча муаммо волинкада яширинганини аниқлашди.   Волинка қопчасидан намуна олиб, шифокорлар унда моғор ва замбуруғлар топишди. Дармонсизлик сабаби маълум бўлди, бироқ у тез орада касалликнинг ўпкага ўтиб кетиши туфайли вафот этди. 

Шифокорларнинг сўзларига кўра, кўплаб дам бериб чалинувчи асбобларда ҳам юқоридаги каби таҳдид бор.

«Шу сабабли пуфлаб чалинувчи асбоблар илиқ ва нам бўлгани туфайли моғор ва замбуруғлар учун энг яхши жой бўла олади», —дея қайд этди мақола муаллифи Женни Кинг.

Худди шунга ўхшаш касаллик саксафон ва тромбон чалувчи инсонларда ҳам қайд этилган.

Мавзуга оид