Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Ҳалаб шаҳри Ал-Кватержи мавзесига берилган зарбани ҳеч ким зиммасига олмаяпти
Расмий Дамашқ Ҳалабнинг Ал-Кватержи туманига берилган ҳаво зарбаларига алоқадор эмас, деб баёнот берган Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий.
"Мен ХКнинг ҳурматли аъзолари эътиборига шуни маълум қилмоқчиманки, Кватержи туманини бомбардимон қилишда бизн айблаётганини рад этамиз", — деган Жаъфарий БМТ ХК йиғилишида.
Дипломатнинг қайд этишича, расмий Москва ҳам айбловни рад этганига кўра, "жиноятчилар яна қаердадир бўлиши керак".
Аввалроқ, ОАВда "Ҳалаб тиббий маркази"нинг беш ёшли Омран Дакнишни қутқаришига оид видеолавҳалар пайдо бўлганди. Унинг шаҳар шарқидаги уйи бомбардимонлар оқибатида вайрон бўлганди.
Боланинг тақдири Ҳалабдаги болаларнинг фожиали ҳолатининг тимсоли бўлди. Журналистлар, тиббий марказ ходимларига таянган ҳолда, ракета зарбаларини 17-август куни Россия ҳарбий космик кучлари берганини таъкидлашган.
Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков ўз навбатида бу хабарни рад этган. Генералнинг уқдиришича, Ал-Кватержи тинч аҳоли вакилларини кўчириш бўйича гуманитар амалиётлар учун ташкил этилган иккита йўлакка туташдир. Конашенковнинг сўзларига кўра, россиялик учувчилар ҳеч қачон аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ҳудудларга зарба бермайди.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026