Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория ТИВ раҳбари БМТ бош котиби сайловларидан ўз номзодини қайтариб олди
Черногория ТИВ раҳбари Игорь Лукшич жорий йилнинг охирида бўшайдиган БМТ бош котиби лавозими учун курашдан воз кечди. Бу ҳақида у 23 август куни БМТ Бош ассамблеяси (БА) 70-сессияси раиси Могенс Люккетофтга йўллаган мактубида маълум қилди.
“Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, мен БМТ бош котиби лавозими учун курашда ўз номзодимни қайтариб олишга қарор қилдим”, - дейилади БА расмий сайтида чоп этилган мактубда.
Лукшич Жаҳон ташкилоти маъмурий раҳбарлиги лавозими учун курашни давом эттиришдан бош тортган иккинчи номзод бўлди. Август ойи бошида Хорватия ТИВнинг собиқ раҳбари Весна Пусич ҳам бу пойгада ўз номзодини қайтариб олганди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026