Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон юзидаги фарқларга ойдинлик киритилди
Инсон юзининг кўплаб хусусиятлари — масалан, бурун ҳажми ва юз кенглиги — муайян генетик вариантларни тақозо этади. Бу ҳақида PLOS Genetics журнали хабар берди.
Юз хусусиятлари ва генетика ўртасидаги алоқаларни тасвирлаб берувчи аниқ тадқиқотлар етарли эмас — жуда кам олимларга муайян ген ва ташқи кўриниш функциялари ўртасидаги аниқ боғлиқликни очиб бериш насиб этган. Мақола муаллифлари ушбу муаммони ҳал этиш тўлиқ генли қидирув бирлашмасини ўтказишди. Бу тадқиқот 3118 нафар соғлом европаликнинг 20 хил юз хусусиятлари ва миллионта бирнуклеотидли полиморфизмлар ўртасида ўтказилган.
Олимлар бир неча юз хусусиятларига жавобгар бўлган генларни аниқлашди. Шундай қилиб, бурун узунлиги CHD8 ва ZNF219, кенглиги — PAX1, юз кенглиги — РAX9, MIPOL1 ва MAFB, кўзлар оралиғидаги масофа — HDAC8, GNAI3 ва ALX3 генларига боғлиқ экани аниқланди. Яқин келажакда тадқиқотчилар оғиз ёриғи ва лаб ёриғи каби ривожланиш аномалиясига олиб келувчи хавфли генетик омилларни аниқлашни мақсад қилган.
Мавзуга оид
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025