22:15 / 26.08.2016
13689

Моуриньо қолган кунлардаги трансферлар бўйича режаси ҳақида маълум қилди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо маълум қилдики, трансферлар ойининг охирги ҳафтасини «қизил иблислар» хотиржамлик билан ўтказади.

«Менда 23 футболчи бор, энди ҳеч ким келмайди ва ҳеч ким кетмайди. 23 футболчи етарли, агар қандайдир муаммо юзага келадиган бўлса, академияда бир қанча ёш футболчилар бор ва мен уларнинг тезлигидан бажонидил фойдаланаман.

Менга Кэмерон Бортвик-Жексоннинг ўйини жуда ёқар эди, аммо у ўйнаш учун «Вулверҳэмптон»га кетди, чунки чап қанотда Люк Шоу, Рохо ва Блинд бор. Барча клублар ҳам шундай қарорларни қабул қилиб туришади.

Менимча олдиндаги ҳафта биз учун жимлик билан ўтади, атрофда вертолётлар учмайди, чунки ҳеч ким келмайди ва ҳеч ким кетмайди. Мен қўл остимда тўпланган жамоадан мамнунман», — деган Моуриньо.

Манба: Tribuna.uz

Top