Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 200 дан ортиқ бемор юрак жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди
Наманган вилояти кардиология марказида юрак-қон томир касалликларини аниқлаш ва даволаш самарали йўлга қўйилган. 5 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган марказнинг уч қаватли янги биноси 1 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида бажариш имконини бермоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўтган йили марказда 842 беморда коронарография, 380 нафарида коронар артерияларини стентлаш муолажалари бажарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 200 дан зиёд юртдошимизда бундай жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.
Марказнинг поликлиника ва функционал диагностика, қабулхона, клиник-диагностик лаборатория, 20 ўринли кардиожарроҳлик, 10 ўринли рентген эндоваскуляр жарроҳлиги, 50 беморга мўлжалланган кардиоцеребрал паталогия ва реабилитация, 16 ўринли кардиореанимация, анестезиология, ҳар бири 30 ўринга мўлжалланган юрак аритмияси, артериал гипертония, юрак ишемик касалликлари, учта залга эга жарроҳлик бўлимлари, сунъий қон айланиш лабораторияси, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026