Жамият | 14:29 / 26.08.2016
7002
1 дақиқада ўқилади

Виталий Чуркин: “Косоводан ИШИД жангариларини тайёрлаш майдони сифатида фойдаланилмоқда”

Косоводан ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларини тайёрлаш ва танлаш майдони сифатида фойдаланилмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Россиянинг доимий вакили Виталий Чуркин айтиб ўтган.

«Ҳуқуқ-тартибот органлари ва хавфсизлик тизимининг кучсизлиги туфайли Европанинг қоқ марказида “кулранг зона” пайдо бўлди… Бу эса у ерда террорчиларни танлаш ва тайёрлашга замин яратмоқда. ИШИД таркибида европаликлардан жанг қилувчилар орасида Косово кучли учликка киради», — деб Чуркиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА “Новости”.
 

Мавзуга оид