Light | 22:56 / 27.08.2016
10601
2 дақиқада ўқилади

Тверда 7,5 кун давом этган мини-футбол ўйини жаҳон рекорди сифатида қайд қилиниши мумкин

Россиянинг Тверь шаҳрида 7,5 кун давомида тўхтовсиз мини-футбол ўйнаган футболчилар уларнинг ўйини дунёда энг узоқ давом этган ўйин сифатида тан олинишига умид қилишмоқда. Ўйин ташкилотчиларидан бири, "Архангел" жамғармаси президенти Михаил Каменскийнинг айтишича, ўйинда ҳаммаси бўлиб 560 киши иштирок этган.

"19 августда "Химик" стадионида бошланган мини-футбол ўйини бир дақиқага ҳам тўхтамади – иштирокчилар туну-кун, ҳар қандай об-ҳавода, жумладан кучли жала вақтида ҳам беллашдилар. Ва фақат бугун Москва вақти билан соат 14:00 да финал ҳуштаги янгради", деб айтди Каменский.

Каменскийнинг айтишича, умумий ҳисобда ўйинда бир-бирини алмаштириб 560 киши ўйнаган. Уларнинг орасида Твернинг "Волга" футбол клуби профессионал футболчилари, спорт мактаблари ва секциялари тарбияланувчилари ва шунчаки ҳаваскорлар бўлган.

"Ўйинни бир вақтда тўрт камера тасвирга олди, улардан бири ўйинни онлайн эфирга узатди. Биз ёзувларни Гиннесс рекордлар китоби бош идораси жойлашган Буюк Британияга жўнатамиз. Умид қиламизки, 6-10 ойдан кейин бизга айнан Россияда, Тверда энг узоқ давом этган мини-футбол ўйини бўйича жаҳон рекорди ўрнатилгани ҳақида сертификат берилади", деб айтди Каменский ва аввал бундай рекорд ҳеч қайси давлатда ўрнатилмагани қўшимча қилди.

Каменскийнинг айтишича, рекорднинг ўрнатилишида ўз ҳиссасини қўшган иштирокчилар қимматли мукофотлар билан тақдирланадилар.

Мавзуга оид