Фан-техника | 10:53 / 28.08.2016
37853
7 дақиқада ўқилади

Замонавий лифтлар: турлари ва хусусиятлари

Бугунги кунда замон талабидан келиб чиқиб кўпқаватли уйлар, офислар, хусусий бинолар ҳам замонавий кўринишга эга булмоқда, шуни муносибати билан хавфсиз ва қулай лифт механизмлари ўрнатилиши урфга кирди. Кўпқаватли уйдаги лифт–қурилиш компаниясининг рейтингини белгилайдиган асосий мезонлардан бирига айланди. Чунки, кишилар кўпқаватли уйдан квартира сотиб олишар экан, халқ орасида айтилгани каби, тўртта девор эмас, балки оила ўчоғи сотиб олишади, кишиларнинг шахсий ҳаёти, байрамлари, тантаналари, қувончли кунлари ўша ерда ўтади. Яъни, қулай ва хавфсиз лифт тизимларининг мавжудлиги бинода яшовчилар турмуш тарзининг қулайлиги ва хавфсизлиги ҳамдир. Айнан мана шу сабабга кўра профессионал пудратчилар биринчи навбатда ўзлари қураётган бинодаги лифтларнинг сифатига ва қулайлигига катта эътибор қаратмокдалар.

Қуйида кўпчилик учун қизиқарли бўлган лифт механизмлари ва турлари ҳақида маълумот берамиз.

Қўлланилишига қараб лифтлар қуйидагичадир:

1. Инсон ташиш учун мўлжалланган лифтлар. Бундай лифтлар 4 тадан 16 тагача одамга мўлжалланади, ички қисми замонавий декор ва ойналар билан безатилади, тезкорлиги ва шовқинсизлиги билан таъминлган.

2. Юк учун. Булар мустаҳкам деталлардан ишланади, эшиклари кенг, фойдали иш майдони катта бўлади.

3. Ҳам юк, ҳам одам ташиш учун. Юқорида келтирилган икки турнинг хусусиятлари бирлаштирилган шаклда бўлади.

Лифтлар иш механизмига қараб ҳам бир неча турларга бўлинади. Экскалаторлар, хар хил русумли кўтариш-тушириш механизмлари, машина бўлимига эга ва машина бўлимига эга бўлмаган электрли лифтлар хамда гидравлик лифтлар шулар сарасига киради. 

Хозирда харидорларни лифтга булган эхтиёжларини кондириш максадида, уларни талаблари инобатга олиб ўрнатилиши назарда тутилган  лифтлар бўладими ёки шунга ўхшаш мосламаларга хам техник талаблари кўпаймокда, уларга бир нечтасини мисол тарикасида келтириб ўтамиз:

- Йуловчи лифт майдончасида кўп кутиб колмаслиги керак;
- Лифт кабинаси ва механизмлари ҳаракатланиши бир маромда, равон,  шовқинсиз ишлаш лозим;
- Харакатланиш тезлиги 1 м/с.дан кам бўлмаслиги лозим;
- Лифт кабинасининг қаватларда аниқ тўхташи таъминланиши шарт;
- Комфортлилик даражаси юқори бўлиши керак;
- Кўтарилиш ва тушиш, тўхташ ва ҳаракатланиш юмшоқ бўлиши лозим;
- Фавқулодда ҳолат юз берганида лифт автоматик равишда йўловчига зарар етказмаслиги лозим.

Замонавий лифтларни Хавфсизлиги ва ишончлилик даражаси

“Маҳаллада дув-дув гап” фильмида Ўзбекистон халқ артисти Лутфихоним Саримсоқова ўйганан “лифт” саҳнаси ҳамманинг ёдида бўлса керак. Яъни, қурилиш бўлаётган майдонда бетон устига ўтириб олган Лутфихонимни кран кўтариб кетганида, “Шу лифт бўлса керак” деб ўйлайди.   
 Дарҳақиқат, эски тизим лифтларининг ишлаш тартиби худди ўша фильмдагига ўхшаб кетади, яъни кичик кабинатрос орқали кўтариб-туширилади ҳамда бор-йўғи 2 та хавфсизлик тизимига эга.

Замонавий лифтларда эса 5 босқичли хавфсизлик тизими мавжуд. 
Яъни:
1. Бинонинг электр тамоғида муаммо пайдо бўлган тақдирда,  Йўловчини автоматик равишда энг яқин қаватга етказиш ва эшикларнинг очилишини таъминлаши;
2. Лифт тезлигини назорат килувчи механизм ўрнатилганлиги;
3. Лифтда фавқулотда вазият содир бўлганда, лифтни тўхтатиш тизимини автоматлаштириш максадида УШЛАГИЧ (ловитель) ўрнатилганлиги; 
4. Лифт кабинасини ушлаб турувчи сим аркон (трос)ларга шикаст етиб узилиш холатлари бўлса йуловчига етказилиши мумкин булган тан жарохатини фожиага олиб келмаслигини олдини олиш максадида лифт шахтасини пастки кисмига махсус резинадан ясалган буферлар ўрнатилганлиги;  
5. Лифт компьютерлаштирилган бошқарув тизимига эга.

Буларнинг ҳаммаси ўта аниқ компьютер системаси орқали назорат қилинади. Шу сабабдан ҳам эски лифтларга нисбатан 30-40 % фоиз оз энергия талаб қилади.

Ўзбекистонда қайси машҳур компанияларнинг лифтлари мавжуд?

Дунёдаги энг машҳур лифт ишлаб чиқарувчилари KONE, Hyundai, ОТИС ва Санел Эсонсор компаниялари ҳисобланиб, уларни олиб келиш, монтаж қилиш ва уларга ўта юқори даражада ва ГИ Саноатконтехназорати томонидан берилган махсус гувохномага эга булган  малакали хизматчилар ёрдамида хизмат кўрсатиш билан фаолият юритадиган хамда юқорида қайд қилинган машхур компанияларнинг мамлакатимиздаги расмий дистрибьютори – “Alpha Partners Group” МЧЖ  ҳисобланади.

Эскалаторлар, мини лифтлар ва мини-эскалаторлар

Катта хизмат кўрсатиш корхоналари, йирик компаниялар офислари лифтлардан ташқари эскалаторлар билан ҳам жиҳозланиши одатга айланмоқда. 
Шунингдек, кўп қаватли ресторанлар, кафелар, тўйхоналар, мужозларни кирларини ювишга мўлжалланган шахобчалар ва шунга ўхшаш аҳолига ҳизмат кўрсатишга иқтисослаштирилган корхона ва ташкилотлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Шу сабаб мужозларни эхтиёжини ўрганган ҳолда  “Alpha Partners Group” МЧЖи, мужозлар керакли буюм ва анжомларини керакли қаватларга тез ва шовқинсиз етказиб берадиган кам юкни кўтариш ва туширишга мўлжалланган лифт тизимларини ўрнатишни мужозларга  таклиф килмокда.

Хўш,бино қурилганида лифт кўрсаткичлари қанақа ҳисобланади?

Лифт таъминоти курилиш учун янги соҳа ҳисобланиб, бунда лифт ўрнатилиши, ҳаракатланиши ва тўхташи, юк кўтариш тезлиги, хавфсизлик ҳамда энергия таъминоти каби кўрсаткичлари аниқ ҳисобланиши керак. Бундай ишлар юқори даражадаги профессоналликни ва аниқ усулларни талаб қилади. “Alpha Partners Group” МЧЖ мутахассислари бугунги кунда Тошкент шаҳрида ва вилоятларда уз обру эътиборга эга бўлиб лифт кўрсаткичлари ҳисоблаш ва тавсия ишларини амалга оширмоқдалар. 

“Alpha Partners Group” МЧЖ яна қанақа хизматлар кўрсатади?

Alpha Partners Group” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган барча ҳисоблаш ва аниқлаш ишлари бепул равишда амалга оширилади. Кўпқақатли бинога, офисга, ишлаб чиқариш майдонига, хизмат иморатларига ёки уйингизга равишда лифт, эскалатор ҳамда мини-лифтларни танлашга ёрдам беради. Шунингдек, онлайн маслаҳат тизими доимо ишлаб туради. “Alpha Partners Group” МЧЖ Ўзбекистондаги мазкур соҳадаги биринчи профессионал компания бўлиб, юқорида санаб ўтилган хизматларни кўрсатиш учуч махсус сертификатларига эга.

Alpha Partners Group” МЧЖ  бажарилган иш учун уч йил кафолатни, шунингдек, ўз маҳсулотларига эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб беришни ҳам ўз зиммасига олади.

Компания манзили:  Тошкент шахри, Шайхантахур тумани, Есенина кўчаси, 1 уй.
Тел: + 998 93 558-77-73, +998 95 146-77-73

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид