Жаҳон | 15:07 / 17.12.2018
14562
1 дақиқада ўқилади

Ўқдай учади. Дунёдаги энг тезюрар лифтга эга бино номи маълум қилинди

Фото: Tim Griffith

Баландлиги бўйича Жанубий Кореяда биринчи ва дунёда бешинчи ўринда турувчи Lotte World Tower биноси янги унвонни қўлга киритди. У дунёдаги энг тезюрар лифтга эга бино сифатида эътироф этилди. Business Insider нашрининг хабар беришича, лифт бинонинг биринчи қаватидан 121-қаватига бир дақиқа ичида етиб боради. 

Қайд этилишича, бино мутлақо хавфсиз — у 9 балли зилзилага ва АҚШ жануби-шарқини вайрон қилган "Катрина" каби довулга ҳам дош беради. Бино 123 қаватдан иборат.

У Сеулдаги энг оммабоп туристик масканлардан ҳисобланади. Янги унвонни қўлга киритганидан сўнг мазкур бинога ташриф буюрувчилар сони йилига 60 млн кишига етиши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид