Ҳиндистондаги тошқинларда 156 киши ҳалок бўлди, 1,4 млн киши жабр кўрди
Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатидаги тошқинлар қурбонлари сони 156 кишига етди, 1,4 млн аҳоли мол-мулки ва уйидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма маълумотларига кўра, "ўтган кун ичида 3 киши, охирги икки ҳафта ичида эса 156 киши ҳалок бўлгани қайд қилинган". Ҳаммаси бўлиб табиий офатдан Бихарнинг 12 округидаги 2024 қишлоқдаги 1,4 млн киши жабр кўрди. Кучли ёмғирлар туфайли 8 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди, йўллар ювилиб кетди, ўнлаб кўприклар шикастланди ёки тўлиқ вайрон бўлди.
Қутқарувчилар қайиқларда хавфли ҳудудлардан 556 минг кишини эвакуация қилдилар, улардан 303 минг нафари 598 та вақтинчалик яшаш лагерларига жўнатилган, қолганлари эса қариндошлариникида бошпана топганлар.
Бихардаги тошқинлар штат орқали оқиб ўтувчи 6 та йирик дарё, жумладан Ганг дарёсидаги сув сатҳи катта миқдордаги муссон ёмғирлар туфайли ошгани сабабли юз берган.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024