Спорт | 11:31 / 29.08.2016
51980
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада совриндорларига пул мукофотлари топширилиб, Malibu автомашиналари совға қилинди

Айни вақтда Миллий олимпия қўмитасида Рио—2016 Олимпиадасидан совриндор бўлиб қайтган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати маълум қилган.

МОҚнинг телеграмдаги каналида берилган маълумотга кўра, спортчиларга ваъда қилинган пул мукофоти сертификатлари тақдим этилган.

Шунингдек, каналда спортчиларга совға қилинган Malibu автомашиналари суратлари жойлаштирилган.

Барча совриндорларга, 13 спортчининг ҳар бирига биттадан автомобиль совға қилингани айтилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид