Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия олтин медаллар сони бўйича қишки Олимпиада рекордини ўрнатди
Италиянинг Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарларида ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларида жамоа 17 та олтин медални қўлга киритди.
Норвегия терма жамоаси битта Олимпиадада қўлга киритилган олтин медаллар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Италиянинг Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарларида ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларида жамоа 17 та олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, норвегиялик спортчилар ҳисобида 9 та кумуш ва 10 та бронза медали ҳам бор.
Норасмий умумжамоа ҳисобида Норвегия етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда америкаликлар, учинчи ўринда италияликлар.
Аввалги ютуқ ҳам Норвегия терма жамоасига тегишли эди. 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида норвегияликлар 16 та олтинга эга чиққан.
Италиядаги Олимпиадада норвегиялик чанғичи Йоҳаннес Клебо олтин медаллар сони бўйича қишки ўйинлар рекордини ўрнатди. У 10 карра Олимпия чемпиони. Норвегиялик спортчи бундай совринлар сони бўйича уч нафар ҳамюрти - чанғичилар Бёрн Дэли ва Марит Бёрген, шунингдек, биатлончи Оле-Эйнар Бёрндалендан ўзиб кетди (уларнинг ҳар бирида саккизтадан соврин бор эди).
Қишки Олимпия ўйинлари 22 февралда якунланади.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
08:16 / 09.06.2026