Фан-техника | 23:34 / 30.08.2016
14967
1 дақиқада ўқилади

АҚШда автомобилда узунликка сакраш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Америкалик пойгачи Брайс Мензис автомобилда узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У Pro2 пойга пикапида 115,64 метрлик масофадан сакраб ўтди ва шу тариқа Гиннеснинг рекордлар китобига ўз номини қайд этди. 

Мензис сўнгги 2016 йилнинг баҳоридан ушбу трюкка тайёргарлик кўрган. Тўрт ой мобайнида пойгачи ва унинг жамоаси Сан-Диего шаҳрида синов сакрашларини амалга оширишган. 
  

115,64 метрлик масофага сакраш Нью-Мексико штатидаги шаҳарчада амалга оширилган. Пойгачи дарҳол ўз рекордини янгиламоқчи бўлган, аммо кейинги уриниш муваффақиятли чиқмаган – америкалик қўниш пайтида елкасини синдириб олган. Дастлабки уринишининг ўзиёқ Гиннеснинг Рекордлар китобига кириш учун етарли бўлди. 

Аввалги рекорд америкалик Таннер Фостга тегишли бўлган, у автомобилида 101,2 метрлик масофага сакраган. 2014 йилда француз Герлен Шишери рекордни янгиламоқчи бўлган, бироқ унинг уриниши муваффақиятсизликка учраган. 

.

 

 

Мавзуга оид