Жаҳон | 20:56 / 30.08.2016
4318
1 дақиқада ўқилади
Кремлда Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар санаси маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путиннинг Хитой раиси Си Цзиньпин билан тўлиқ форматдаги музокаралари 4 сентябрда Хитойда ўтказилиши режалаштирилган, деб маълум қилди Кремль матбуот хизмати.
"Саммитнинг расмий дастури 4 сентябрда бошланади, Путин анжуманнинг биринчи ишчи йиғилишида ва Си Цзиньпин номидан уюштириладиган тантанали қабулда иштирок этиши назарда тутилган. Шунингдек, Путиннинг Хитой раиси Си Цзиньпин билан тўлиқ форматли музокаралари режалаштирилган", дейилмоқда хабарда.
Таъкидланишича, Путин анъанага кўра "Катта йигирматалик" саммити арафасида ўтадиган БРИКС етакчиларининг норасмий учрашувида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
14:30
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024