Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон ва Трамп америкаликлар орасида энг нооммавий сиёсатчилар бўлди
Фото: AP
ABS News телеканали ва The Washington Post газетаси АҚШ аҳолиси ўртасида ўтказган сўровномалар тарихида ҳозирдагидек АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трампчалик нооммавий сиёсатчилар бўлмаган.
Сўровномага кўра, респондентлардан 56 фоизи Клинтонга, 63 фоизи Трампга салбий муносабатда эканликларини айтганлар. Рўйхатга олинган сайловчилар орасида рақамлар қуйидагича тақсимланди: 59 фоиз аҳоли Клинтон, 60 фоизи эса Трамп ҳақида яхши фикрда эмас.
24-28 август кунлари ўтказилган сўровномада 1020 киши иштирок этди.
Бунгача энг нооммавий сиёсатчи 1992 йилги президентлик сайловларидан олдин Жорж Буш бўлган. Натижада у сайловларни ҳам ютқазиб қўйган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020