Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монако ҳудуди сунъий равишда кенгайтирилади
Bouygues француз компаниясининг муҳандислик бўлими Монако ҳудудини денгизда соҳил чизиғини ажратиш ҳисобига кенгайтириш лойиҳаси билан шуғулланади. Лойиҳанинг қиймати 1 млрд еврони ташкил қилади.
Лойиҳачиларнинг режаларига кўра, Монако майдони 2025 йилда 6 гектарга кенгаяди.
Янги ҳудуд баландлиги 26 метр ва ҳар бирининг оғирлиги 10 тонна бўлган 18 та трапециясимон бетон балка билан ўралган тепалик натижасида пайдо бўлади. Янги ҳудудда умумий майдони 60 минг квадрат метр бўлган турар жой бинолари қад ростлайди ҳамда "Гримальди Форум" концерт зали кенгайтирилади, парковка, боғлар қурилади.
Қурилишда алоҳида эътибор атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ажратилади.
Монако аҳолиси зичлиги бўйича дунёда биринчи ўринларда туради, бу ерда бир квадрат километрга 18,7 минг киши тўғри келади.
Мавзуга оид
23:28 / 23.04.2026
Дунёда 1 миллион долларга қандай кўчмас мулк сотиб олиш мумкин: Монакода атиги 16 м2
09:33 / 09.10.2025
Ўзбекистоннинг Монакодаги биринчи элчиси тайинланди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
13:57 / 03.08.2023