Мустақиллик кунидаги мушакбозлик бошқа кунга кўчирилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланиб 1 сентябрь куни ўтказиладиган байрам тантаналари ва халқ сайллари вақтида мушакбозлик қилинмайди. Тошкент шаҳри ҳокимияти берган хабарга кўра, мушакбозлик бошқа кунга кўчирилган.
Хабарда маълум қилинишича, бу қарор шу куни соат 20:00да ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиши билан боғлиқ. Бу ўйин «Бунёдкор» стадионида ўтказилади ва унга 35 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюриши кутилмоқда.
«Ҳамшаҳарларимизнинг боғ ва майдонлардаги байрам сайлларидан ўз уйларига қайтишлари чоғида автотранспорт оқимида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, қолаверса пойтахтимиз кенг жамоатчилиги, айниқса нуроний отахон ва онахонлар, оқсоқолларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган мушакбозлик(салют отиш)нинг бошқа кунга кўчирилганини маълум қилади», дейилган хабарда.
Мушакбозлик қайси кунга кўчирилгани ҳақида маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
18:35 / 01.09.2023
«Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлиб ўтади
17:58 / 16.12.2021
Хотин-қизлар таълимига 310 млн, бир марталик мушакбозликка 444 млн сўм. Навоий вилояти ҳокими нималарга пул ажратди?
08:06 / 01.09.2021
Google қидирув тизими Мустақиллик куни сабаб ўзгарди
08:48 / 11.05.2021