Ўзбекистон | 17:21 / 31.08.2016
21074
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қатағон қурбонлари хотирланди

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан 31 август куни ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу мақсадлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.

Ўзбекистонда қатағон қурбонларини хотирлаш 2001 йилдан буён давлат раҳбари ташаббуси билан амалга ошириб келинади.

Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан 2005 йил 28 декабрда Мустақиллик монументи олдида Бахтиёр она сиймоси акс этган муаззам ҳайкал қад ростлади. Бугунги тинч, осуда ҳаёт, порлоқ келажакка бўлган мустаҳкам ишонч ифодаланган, фарзандини бағрига босиб, унга термулиб турган Бахтиёр она сиймосида она, беғубор болалик, баркамол авлод рамзи ифодаланган. Мазкур мажмуа эркин демократик давлат, инсон манфаати ва ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун турадиган фуқаролик жамияти барпо этилаётган мамлакатимизда аёл зотига бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиром ифодасидир. 

Мавзуга оид