Спорт | 09:12 / 01.09.2016
19158
1 дақиқада ўқилади
ФИФА президенти Инфантинонинг маоши миқдори маълум бўлди
ФИФА ташкилот раҳбарларининг йиллик маошлари миқдорлари тўғрисида маълумотларни маълум қилди.
Ташкилот президенти Жанни Инфантино йилига 1,5 миллион Швейцария франки (тахминан 1,37 миллион евро) миқдорида маош олади. Шунингдек, у лавозими даврида хизмат автомобили ҳамда турар жой билан таъминланган.
Бош котиб Фотма Самуранинг йиллик маоши миқдори эса 1,3 миллион франкка (1,19 миллион евро) тенг.
Бу амалдорлар мукофот пуллари олишмайди ва йил охиригача маош миқдори ошмайди. 2017 йилда мукофотлаш тартиби жорий этилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022
Россияни тарк этган компаниялар 180 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашда давом этмоқда
08:21 / 29.03.2022