Россияни тарк этган компаниялар 180 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашда давом этмоқда
Маош олишда давом этаётган энг кўп ходимлар McDonald's, Renault ва Carlsberg компанияларида.

Фото: Getty Images
Россия бозорини тарк этган хориж компаниялари россиялик 188 минг нафар ходимига маош тўлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди. Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, маош олишда давом этаётган энг кўп ходимлар McDonald's, Renault ва Carlsberg компанияларида.
Таъкидланишича, хориж компанияларидан маош олаётган россиялик ходимларнинг ҳақиқий сони анча кўп. Айрим йирик иш берувчилар, хусусан, KFC Yum Brands ва Coca-Cola ходимларига ойлик тўлашда давом этаётгани ҳақида маълум қилмаган.
IKEA май ойи охирига қадар маош тўлашни давом эттиришини билдирган. Компания ходимларни бўшатиш масаласида аниқ жавоб бермаган. Levi’s ижрочи директори Чип Берг компания 800дан ортиқ ходимига ойлик беришда давом этаётганини айтди.
Бундан ташқари, Boston Consulting Group, Linklaters ва McKinsey каби компаниялар ўз ходимларини бошқа мамлакатлардаги офисларига кўчирмоқда.
Шу билан бирга, агар компаниялар яқин истиқболда ўз фаолиятларини тикламайдиган бўлса, ишлаб чиқариш, чакана ва истеъмол секторидаги ходимлар иш жойларини йўқотишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

08:51 / 05.04.2025
Россия Кривий Ригга яна зарба берди: камида 19 киши ҳалок бўлди

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025