Ўзбекистон | 12:03 / 01.09.2016
119496
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишли поезд чипта нархлари маълум бўлди

2016 йил 5 сентябрдан бошлаб янги 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб «Ўзбекистон» йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берган.

Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08:05да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига соат 14-05да етиб боради ҳамда Андижон вокзалидан соат 15:25да йўлга чиқиб, Тошкент марказий вокзалига 21:25да етиб келади.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон шаҳарларидаги вокзалларда тўхтайди.

Поезд вагонлари 3 хил тоифага бўлинган: Econom - 45 000 сўм, Business класс - 68 000 сўм ва VIP класс - 130 000 сўм.

60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб янги йўловчи поезди ҳақидаги батафсил маълумотларни 1005 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Мавзуга оид