Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LG Electronics робототехникага сармоя киритади
LG Electronics Inc компанияси роботлар ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчи эканлигини маълум қилди. Компания сунъий онг соҳасидаги лойиҳалар ортидан даромад кўришни мўлжаллаяпти. Бу лойиҳалар натижада одамнинг кундалик юмушларини бажара оладиган мураккаб машиналарнинг яратилишига олиб келиши мумкин.
Компаниянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи бўлими музлатгич, кир ювиш машиналари ва кондиционерлар каби аввал ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан яқиндан ишлай оладиган қурилмалар ишлаб чиқаради.
Компания киритиладиган сармоя миқдори ва роботлаштирилган маҳсулотларнинг бозорга чиқиш муддатини маълум қилмади.
Айни вақтда турли давлатлар янги тармоқни яратиш ёки одамларга ошпазлар, ишчилар сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган машиналарни татбиқ қилиш йўли билан туғилишнинг паст даражаси ва аҳолининг қариши каби ижтимоий муаммоларни енга олишга интилиб, робототехникага катта маблағлар киритмоқда.
Аввалроқ LG компанияси Intel Atom процессори, 2 гигабайт тезкор хотира, диагонали 29 дюймли сенсор дисплейли ҳамда Windows 10 операцион тизими остида ишловчи музлатгични тақдим қилганди. Бундан ташқари, музлатгичдаги виртуал ёрдамчи Cortana билан мулоқот қилиш учун овоз динамиги ва микрофон бор.
Мавзуга оид
11:13 / 21.08.2025
Роботлар олимпиадасида Хитой компаниялари зафар қучди
23:47 / 08.08.2025
Хитойда одамсимон роботларнинг дунёдаги биринчи дўкони очилди
21:05 / 19.03.2025
Nvidia «Юлдузлар жанги» фильмидан илҳомланиб, янги роботни яратди
21:17 / 03.04.2024