Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Сурияда хавфсиз ҳудуд ташкил қилишни таклиф этмоқда
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дунё давлатлари раҳбарларига Сурияда хавфсиз ҳудуд ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бу ҳудуд мамлакат фуқаролари учун бўлиб, бу уларнинг жанглардан холи ҳудудда яшашига ҳамда муҳожирлик инқирозини бартараф этишга имкон беради.
Бундан ташқари, Туркия президенти G20 саммити вақтида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Барак Обама билан учрашувлари вақтида Сурия осмонида парвозлардан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини таклиф қилган.
Эрдўған Туркия Россия билан Ҳалабда тинчлик ўрнатиш масаласида ҳамкорлик қилишини билдирган. У Сурияда Ҳайитга қадар тинчлик ўрнатилишига умид қилмоқда.
«Ҳозир биз Ҳалаб масаласида Россия билан ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Қурбон Ҳайити байрамига қадар ўт очиш тўхтатилишидан умид қилмоқдамиз», — маълум қилди у G20 саммитидаги чиқишида.
Қурбон Ҳайити 12 сентябрь кунига тўғри келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
06:00 / 27.05.2026
Kun.uz таҳририяти барча ҳамюртларимизни улуғ айём — Қурбон ҳайити билан самимий табриклайди!
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
11:04 / 26.05.2026
Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қайси тиббиёт муассасалари ишлайди?
22:48 / 25.05.2026