Жаҳон | 10:17 / 06.09.2016
8951
1 дақиқада ўқилади

Клинтон АҚШдаги президентлик сайловларига Россия томонидан хавф мавжудлигини айтди

АҚШ президентлиги учун демократлар партиясидан номзод ҳисобланган Ҳиллари Клинтон ўз сайловолди штаби самолёти бортида қилган чиқишида Россия томонидан мамлакатдаги президентлик сайловига жиддий хавф мавжудлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

У Россия томони сайловлар вақтида киберҳужумлар уюштириши эҳтимолидан огоҳлантирган.

Клинтон ўз рақиби, республикачи Дональд Трамп ҳақида ҳам гапириб, унинг "диктаторликка мойиллиги"ни билдирган.

Бундан ташқари, сиёсатчи АҚШ Давлат котиби бўлган вақтида махфий ҳужжатлар нима эканини билгани ҳақида қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ Клинтон хоним соғлиғи ва Clinton Foundation атрофидаги миш-мишлар ўзини ташвишга солмаслигини билдириб ўтганди.

Мавзуга оид