Жаҳон | 19:41 / 06.09.2016
6694
1 дақиқада ўқилади

Туркия делегацияси Гулен бўйича музокаралар ўтказиш учун АҚШга йўл олди

Туркия Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари Вашингтонга жўнаб кетган. Бу делегация америкаликлар ҳукумати билан Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси масаласини муҳокама қилишади. Бу ҳақда A Haber телеканалида хабар қилинган.

"Биз Демократлар ва Республикачилар партияси вакиллари, Конгресс сенаторлари, Вакиллар палатаси депутатлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари аъзолари билан учрашувлар ўтказамиз", деган партиянинг халқаро масалалар бўйича бош котиб маслаҳатчиси Меҳди Экер.

Аниқлик киритилишича, айнан Экер Туркия делегациясига раҳбарлик қилади, унга яна 5 нафар депутат ҳамроҳ бўлади.

Туркия ҳукумати август ойи охирида америкаликлар исён ташкилотчилигида айбланган Фатҳуллоҳ Гуленнинг айбсизлигига асос топиб бера олмагани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид