Жаҳон | 16:41 / 30.03.2017
5321
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Тиллерсон билан ИШИД ва Гулен масаласини муҳокама қилди

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонни қабул қилди.

Учрашув Анқарадаги Президент мажмуасида бўлиб ўтди. Матбуот учун ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашув 2 соатдан ортиқроқ вақт чўзилган.

Учрашув чоғида Ироқ ва Суриядаги вазият муҳокама қилинган, бу масалани ҳал қилувчи муҳим қарорлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланган. ИШИД ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши курашда ҳамкорликда ҳаракат қилиш имкониятлари кўриб чиқилган.

Эрдўған ва Тиллерсон Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга экстрадиция қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилган.

Мавзуга оид