Жаҳон | 19:44 / 07.09.2016
4989
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда нефтчилар вертолёти қулаб тушди
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида Ми-8 вертолёти фалокатга учради. Бу ҳақда "КазТрансОйл" компанияси матбуот хизмати маълум қилган.
"Евро-Азия Эйр" авиакомпаниясига тегишли вертолётда "КазТрансОйл" компаниясининг 19 нафар ходими ва экипажнинг 4 нафар аъзоси бўлган.
"Ҳодиса оқибатида вертолётдаги 4 нафар ишчи турли даражада жароҳат олган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Қурбонлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда", дейилган хабарда.
Мавзуга оид
15:49 / 20.01.2024
Советлардан қолган техника – Ми-8 вертолётлари нега кўп қулаб тушмоқда?
17:41 / 09.12.2021
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қуриладиган янги транспорт йўлаклари ҳақида маълумот берилди
16:32 / 22.07.2019
Тошкент - Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди
13:41 / 28.03.2019