ШҲТ Бош котиби: Биз Ислом Каримовнинг номини ва оқиллигини ҳамиша ёдимизда сақлаймиз
Ўзбекистон республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасида бўлди.
«Ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотиш сабабли ўзбек халқи билан бирга қайғудамиз. Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов ўз халқининг қалбида ва жаҳон сиёсатида жуда чуқур из қолдирди. Биз Ислом Каримовнинг номини, эзгулиги ва оқиллигини доимо ёдимизда сақлаймиз», дейилган ташкилот Бош котибининг таъзияномасида.
Республикамиз дипломатия миссиясининг вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Рашид Алимов Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда самарали сиёсий тизимнинг яратилиши ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишидаги хизматларини таъкидлар экан, шулар туфайли республикамиз дунёнинг изчил ўсиб бораётган мамлакатига айланганини қайд этди.
«Ўзбекистон биринчи президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ривожланишига қўшган ҳиссаси юқори баҳога сазовордир. Унинг сиёсий оқиллиги ва дипломатик маҳорати Ўзбекистоннинг 2015-2016 йиллари ШҲТдаги раислиги даврида ҳамда бирлашманинг Тошкент саммити ажойиб ўтказилганида тўла намоён бўлди. Ҳиндистон республикаси ва Покистон Ислом республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўгърисидаги меморандумлар имзолангани Тошкент саммитининг муҳим воқеаларидан бўлди. Тарих ва авлодлар Ислом Каримов сиймосининг қамровига баҳо беражак», дея ШҲТ Бош котибининг сўзларини келтирган «Жаҳон» АА.
Мавзуга оид
07:57 / 13.09.2022
Рашид Алимов: «Ўзбекистон ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»
11:16 / 08.09.2022
Рашид Алимов: «ШҲТ ҳарбий-сиёсий иттифоқ эмас»
17:09 / 11.11.2019
ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»
17:20 / 11.11.2017