Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»
Самарқандда «Валдай» мулоқот клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилмоқда. «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқлари олдидан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусида ўтказилаётган бу конференцияда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқ бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов ҳам қатнашди. У Россия ва Хитойни минтақа учун икки муҳим мамлакат деб атади.
«Минтақа мамлакатлари учун Россия ва Хитой энг ишончли ҳамкорлар ҳисобланади. Парвозга шайланаётган Ўрта Осиёнинг қанотлари айнан Россия ва Хитой. Минтақа мамлакатлари ўзаро ҳамкорлик орқали ривожланиши мумкин. Охирги йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бормоқда. Хитой ва Россия минтақанинг доминантлари эмас, мавжуд ҳамкорлардир.
Россия, Хитой ва минтақадаги 5 та мамлакатнинг ўзаро товар айланмаси бир йилда 20 фоизга, яъни 25-27 миллиард долларга ошди. Таққослаш учун АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 миллиард долларни ташкил қилади. Гап таққослашда ҳам эмас, ҳамма ўз ҳамкорини ўзи топади.
Эришилган ютуқлардан ҳаволаниб, тўхтаб қолиш эмас, ишончли ҳамкорлар билан ишлашда давом этиш керак»,— деб Алимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026