Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Goldman Sachs банки ҳамкорларига Трамп кампаниясини молиялаштиришни тақиқлаб қўйди
Goldman Sachs инвестицион банки ўз ходимлари ҳамда ҳамкорларига АҚШдаги баъзи сайлов кампанияларини молиялаштиришни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда АҚШ ОАВ. Хусусан, гап АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп сайловолди кампанияси ҳақида кетмоқда.
Банкнинг 29 августдаги ички меморандумида "1 сентябрдан банкнинг барча ҳамкорларига сиёсий фаолиятда иштирок этиш, маҳаллий ҳукумат ва штат ҳукумати идораларига номзоди қўйилган сиёсатчилар ҳамда федерал идораларга номзоди қўйилган штатлар ҳукуматининг маҳаллий идоралари амалдорлари кампаниясига хайрия қилиш тақиқланади" дейилган. Бу қадам келажакда амалдорларга таъсир кўрсатишга уринишларнинг олдини олишга қаратилган.
Fortune журналида маълум қилинишича, Goldman Sachs "банк ҳамкорлари бошқа қўллаб-қувватлашга ҳуқуқи йўқ бўлганлар мисоли сифатида Трамп ва унинг сафдоши Майкл Пенснинг кампаниясини алоҳида таъкидлаб ўтган".
Шу билан бир вақтда банк меморандуми АҚШ президенти лавозимига бошқа бир номзод – Хиллари Клинтон фойдасига хайрия қилишни тақиқламайди.
Мавзуга оид
15:58 / 21.10.2025
АҚШда йилига 500 минг доллар пул топадиганлар ҳам «ойликдан ойликкача» яшай бошлаган. Нега?
16:37 / 13.06.2023
Goldman Sachs АҚШ иқтисодиёти аста-секин ўсиб бораётган бир пайтда ҳам рецессия сезилишини тахмин қилди
01:12 / 23.10.2020
Ҳонгконг Goldman Sachs’га 350 миллион доллар жарима солди
10:29 / 12.08.2020