Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин мудофаа заводларида товалар ишлаб чиқаришни тақиқлаб қўйди
Россия президенти Владимир Путин мудофаа-саноат мажмуаси салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда ушбу соҳа корхоналарига фуқаролик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг истеъмол маҳсулотларига таянишни тақиқлаб қўйди.
Путиннинг таъкидлашича, Россия мудофаа-саноат мажмуаси юқори синфдаги ускуналарга эга ва "унда товалар ишлаб чиқаришга йўл қўйиб бўлмайди". "Ишни илғор, фан сиғимли тармоқлар эҳтиёжларига таянган ҳолда олиб бориш керак", деб қўшимча қилди Путин.
Июлда мудофаа-саноат мажмуасини назорат қилувчи Дмитрий Рогозин ушбу соҳа корхоналарини тиббиёт техникасини чиқаришни ўзлаштиришга чақирганди. Рогозиннинг айтишича, охирги 25 йил ичида Россия тиббиёт саноати "етакчиликни йўқотган".
"Тиббиёт техникаси ва маҳсулотлари катта қисмининг хориждан харид қилиниши бизга катта миқдорда солиқ йўқотиш, аҳоли бандлигининг қисқаришига айланмоқда", деб айтганди Рогозин.
Мавзуга оид
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026