07:53 / 08.09.2016
6925

Sony компанияси янги PlayStation 4 Pro ўйин приставкасини тақдим қилди

Sony компанияси Нью-Йоркда янги PlayStation 4 Pro ўйин приставкасини тақдим қилди.

Қурилманинг асосий жиҳати унинг самарадорлиги ва 4К кўрсатиш қобилияти ҳамда HDR-ранг технологиясини қўллаб-қувватлаши ҳисобланади. 

Приставка 1 Тб лик ички хотира, янги марказий процессор ва график тезлаштиргичга эга.

Ўйинлар мухлислари янги графикани нафақат янги ўйинларда, балки аввал чиққанларда янгиланишлар эвазига кўра оладилар.

Қурилма, шунингдек, PlayStation VR виртуал реаллик шлеми учун мўлжалланган ўйинларда тасвирни сифатлироқ кўрсатади.

 

Top