Иван Данильянц «Ростов»нинг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берган.
63 ёшли ушбу мутахассис 2014 йилдан буён жамоа мураббийлар штабида эди. У 2010 йилдан 2013 йилгача«Рубин»да Қурбон Бердиев билан ишлаганди.
Қурбон Бердиев ростовликлар жамоаси бош мураббийлигидан кетгач, бош мураббий вазифасини вақтинчаликка Дмитрий Кириченко бажариб келаётганди.
«Ростов»нинг собиқ бош мураббийи, 6 август куни ўз лавозимини тарк этган Қурбон Бердиев клубда вице-президент лавозимини эгаллаган.
64 ёшли мутахассис билан 2017 йилгача шартнома имзоланган.
Унга инфраструктурани ривожлантириш ва болалар-ўсмирлар футболи билан шуғулланиш вазифаси юклатилган.
Бундан ташқари, Бердиев асосий ва ёшлар жамоасининг мураббийларига маслаҳатчилик қиладиган бўлди.