Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ростов» молиявий муаммо сабаб Шомуродовни трансферга қўйиши мумкин
«Ростов» клубида молиявий муаммолар юзага келган, клуб қишки трансфер ойнаси вақтида бир қатор футболчиларни сотувга қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри.
«Валерий Карпин қўл остидаги «Ростов» жамоаси октябрь ва ноябрь ойларидаги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказди. Клубдаги молиявий муаммоларга барҳам берилмаяпти. Клубнинг футболчилар олдидаги ойлик маошлар ва мукофот пуллари бўйича қарздорлик ҳолати 3 ойга етган. Бу ҳам жамоанинг натижаларига салбий таъсир ўтказмай қўймайди.
Клуб раҳбарияти молиявий муаммоларни бартараф этиш учун ҳомийлар ва Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг вазиятга аралашувини кутмоқда. Ушбу масала яқин орада бартараф этилмаса, клуб Дмитрий Чистяков, Матиас Норманн, Ивелин Попов, Роман Еременко, Алексей Ионов ва тўпурар Элдор Шомуродовни қишки трансфер ойнасида трансферга қўйиши мумкин. Шунингдек, клуб бош мураббийи Валерий Карпин ҳам жамоани тарк этиши мумкин» - дейилади нашрдаги мақолада.
Мавзуга оид
19:16 / 11.04.2026
Шомуродов дублга эришиб, Туркия суперлигасидаги голсиз сериясига якун ясади
20:46 / 21.02.2026
Аббос пеналти ишлади, Элдор уни голга айлантирди
19:06 / 08.02.2026
Файзуллаевнинг ассисти ва Шомуродовнинг голи "Истанбул Бошоқшеҳир"га ғалаба келтирди
12:17 / 01.02.2026