Жаҳон | 02:02 / 10.09.2016
4575
1 дақиқада ўқилади
Air New Zealand самолёти тешилган шина билан Окленд аэропортига қўнди
Air New Zealand авиакомпаниясининг йўловчи самолёти, шиналаридан бири бўшаб қолганига қарамай, Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди, деб хабар қилмоқда New Zealand Herald нашри.
Бортида 280га яқин йўловчи бўлган ҳаво лайнери Ҳонолулудан NZ9 рейсини амалга ошираётган бўлган.
Парвознинг онлайн намойиши кўрсатишича, самолёт қўнишга тайёрланаётган вақтда белгиланган йўналишдан четга чиққан.
Аэропорт авария хизматлари шай ҳолатга келтирилган, қўниш йўлагига ҳар эҳтимолга қарши 8та ўт ўчириш бўлинмаси ҳамда поолиция вакиллари етиб келган.
Йўловчиларнинг сўзларига кўра, қўниш одатдагидек амалга оширилган.