Жаҳон | 06:03 / 10.09.2016
7028
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон Россияни Сурияга босим ўтказишга чақирди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Сурия ҳукумати Москва ва Вашингтон ўртасида имзоланган тинчлик шартномасини бажариши учун Россияни  ўз таъсиридан фойдаланишга чақирди.

Британия ТИВ раҳбарининг мурожаати мамлакат сайтида чоп этилди. 

У "Керрининг бу борадаги тинимсиз ҳаракатларини ҳурматга лойиқ", деб атади.

"Дамашқ ўз мажбуриятларини бажариши ҳаётий муҳим аҳамиятга эга, мен бунга эришиш учун Россияни ўз таъсиридан фойдаланишга чақираман", - таъкидлайди Жонсон. 

Вазир ўқ узишни тўхтатиш ҳақидаги келишув Сурияга, айниқса Ҳалабга инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни  ташкиллаштириш ва можарони сиёсий жиҳатдан ҳал қилишга имкон беришига умид билдирди. 

"Бу эса, ўз навбатида, Сурияни икки бало - Асад (Сурия президенти Башар Асад) ва терроризмдан қутқаради ҳамда мамлакат аҳолисида тинч келажакка умид уйғотади", - деди Жонсон.