Фан-техника | 01:09 / 10.09.2016
4241
1 дақиқада ўқилади

Honda «рентгенли кўриш» тизими учун патент олди

Япониянинг Honda компанияси ҳайдовчига «рентгенли кўриш» имконини берувчи бир неча тизимни рўйхатдан ўтказди. Аризалар Американинг патент идорасида рўйхатга олинган. 

Тизимлардан бири махсус сенсорлар ёрдамида йўлнинг ҳайдовчига кўринмас ҳудудларида турган пиёдаларни аниқлай олади. Бу маълумотлар проекцион дисплейда акс этади, шу билан ҳалокатнинг олдини олиш мумкин бўлади. 

Иккинчи функция бир сафда тизилиб ҳаракатланаётган 3та автомобиль ҳайдовчисининг бошқарувини мувофиқлаштиришга қаратилган. Биринчи машина иккинчиси билан, у эса ортидаги автомобилга ўз тезлиги, оралиқдаги масофа хусусида ахборотни улашади. 

Бу маълумотлар ҳар бир машинанинг экранида пайдо бўлади. Шу билан, энг орқадаги машина биринчи машинани ҳам кўра олади. Мазкур ишланмаларнинг барчаси, компания вакилларининг таъкидлашича, йўллардаги бахтсиз ҳодисаларни камайтиришга ёрдам бериши керак.