Жамият | 12:44 / 10.09.2016
5002
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ҳиндистон ҲҲКнинг МиГ-21 қирувчи самолёти ҳалокатга йўлиқди

© AP Photo

Шанба куни эрталаб Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбидаги Ражастон штатида ҳалокатга йўлиққан мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли (ҲҲК) МиГ-21 қирувчисининг икки нафар учувчиси муваффақиятли катапультани амалга оширишнинг уддасидан чиқишган. Бу ҳақида маҳаллий полиция хабар берди. 

Қишлоқ хўжалик ҳудуди ҳисобланган Бамер туманида рўй берган ҳалокат натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Қирувчининг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

МиГ-21'нинг Ҳиндистон ҲҲКда эксплуатацияси йўлга қўйилгандан кейин уларда 170 нафардан ортиқ учувчи ҳалок бўлган. Ҳозирда Ҳиндистон қирувчи авиация паркини модернизациялаш ишларини олиб бормоқда. У ердан 240дан ортиқ Су-30МКИ кўп мақсадли қирувчиси ва тахминан 70та МиГ-29 смаолёти ўрин олган.

Ҳиндистон ҲҲК тасарруфида 51та Mirage 2000 француз қирувчиси ва 200тача МиГ-21 самолётлари мавжуд - буларнинг деярли ярми яроқсиз аҳволга келиб қолган, қолганлари эса модернизациялаштирилади. Шу билан бирга Ҳиндистон ўзининг Tejas қирувчиларини ишлаб чиқаради ва яна 36та француз Rafale'ини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари келажакда мамлакат ҳаво кучлари камида 200та бешинчи авлод самолётини харид қилмоқчи, бу борада Ҳиндистон Россия билан алоқалар ўрнатмоқда.