Light | 03:14 / 10.09.2016
23064
1 дақиқада ўқилади

Олимлар инсоннинг тез шифо топиши учун "энг яхши дори"ни аниқлашди

Техас университетининг бир гуруҳ етакчи олимлари ҳар қандай касалликни даволашда қўллаш мумкин бўлган энг самарали воситани аниқлашди ва буни амалда исботлашди. Бу ҳақида Daily Mail нашри маълум қилди.

Инсоннинг тез шифо топишида ёрдам берувчи универсал восита - бу унинг дўстлари. 

Тадқиқот натижаларига кўра, шифохонада ҳар куни дўстлари ва яқинлари билан мулоқот қилган беморлар қолганларга қараганда тезроқ тузалишган. Олимларнинг фикрича, инсоннинг жисмонан шифо топишида унинг руҳий ҳолати жуда катта аҳамиятга эга. 

Илмий изланишда 120 минг нафар бемор иштирок этди. Мутахассислар уларнинг ҳар биридан дўстлари ва яқинлари унга ғамхўрлик қилаётгани ва бу нималарда ўз аксини топаётганлиги ҳақида суриштирув ишларини олиб боришди ва натижада руҳий қўллаб-қувватлаш - ҳар қандай касалликлардан энг яхши даво, деган хулосага келишди.