Иқтисодиёт | 02:49 / 10.09.2016
6383
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК нефть қазиб олиш ҳажми борасида бир тўхтамга келиш арафасида

ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмини уч ойлик минимумгача пасайтирди, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal газетаси ташкилот ҳисоботига таянган ҳолда. 

Қайд этилишича, ОПЕКка аъзо мамлакатларда қазиб олинаётган қора олтин миқдори август ойида кунига 200 минг баррелга пасайиб, жами 33 млн баррелни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йил майидан бери кузатилаётган энг паст рақамдир. 

Нашр маълумотларига кўра, бундай натижага Саудия Арабистони, БАА, Кувайт ва Қатар давлатлари ҳисобига эришилмоқда. 

Ташкилотда маълум қилишларича, бундай натижалар, мамлакатларнинг нефть қазиб олишни музлатиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.