Жаҳон | 02:41 / 10.09.2016
4338
1 дақиқада ўқилади

РФ ва Туркия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбат қилишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 9 сентябрь куни туркиялик ҳамкасби Мавлут Чавушўғли билан Сурия муаммосини телефон орқали муҳокама этган. Унда, Женевада бўлиб ўтган Россия-Америка музокаралари якуни борасида сўз борди, дея маълум қилмоқда РФ ТИВ хабарида. 

"Туркия томони ташаббуси билан Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг Туркия Республикаси ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Чавушўғли билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Вазирлар Женевада бўлиб ўтган музокаралар контекстида Сурия муаммосини муҳокама этишди", — дейилади хабарномада. 

АҚШ давлат котиби Жон Керри ва РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Женевада узоқ давом этган музокаралари натижасида кўпбосқичли келишувга эришилди. У, Ислом оламида кенг нишонланадиган Қурбон ҳайити кунидан бошланувчи жанговар ҳаракатлардаги 7 кунлик сукунатни назарда тутади.