Спорт | 09:14 / 10.09.2016
8276
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 Паралимпиада мусобақаларида яна бир ўзбекистонлик совриндор бўлди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ўйинларда Ўзбекистон делегацияси таркибидаги 32 нафар ногирон спортчи 5та спорт тури бўйича мусобақанинг совринли ўринлари учун кураш олиб бораяпти. 9 сентябрь кунги баҳсларда 4 нафар паралимпиячиларимиз иштирок этишди. 

Аёллар ўртасида дзюдо баҳсларининг -63 кг вазн тоифасида татамига чиққан Турсунпошша Нурметова Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги бронза медалини тақдим этди. У дастлаб хитойлик Тонг Жоуга қарши кураш олиб бориб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Аммо, финал остонасида украиналик Ирина Хусиевага мағлуб бўлди. Шундан сўнг, бронза медали учун кечган баҳсда швециялик Николина Перхнеимдан устун келди.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш