Спорт | 02:22 / 10.09.2016
7508
3 дақиқада ўқилади

Ўтказиб юборманг. Дам олиш кунларидаги муҳим 5та учрашув

Шанба ва якшанба кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда. 

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” (Шанба, Футбол 1. 16:30)

Мавсумни жуда яхши бошлаган икки Манчестер жамоалари 4-турда ўзаро тўқнаш келади. Азалий рақиблар тўқнашуви, шунингдек, икки ажойиб мутахассис ўртасидаги навбатдаги қарама-қаршилик. Икки жамоанинг ўзаро ўйинлар тарихига назар солсак, устунлик “Манчестер Юнайтед” томонда эканлиги кўзга ташланади. Улар шу кунга қадар рақиби устидан расмий ўйинларда 55 маротаба зафар қучган. “Сити”да бу кўрсаткич эса 41тани ташкил қилмоқда. Шу ўйинда ғолиб чиққан жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб олиш имкониятини қўлга киритади.

Ла Лига. “Реал” – “Осасуна” (Шанба, Sentanta Sport, 19:00)

“Реал” ва “Осасуна” шу кунга қадар Ла Лига ўйинларида 14 маротаба тўқнаш келган. Бу ўйинларнинг 9тасида мадридликларнинг ғалаба қозонган. “Осасуна” эса 2 бор муваффақиятга эришган бўлса, 3та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Реал” мавсумни яхши бошлади. Олдинги икки турда ғалаба қозонишни уддасидан чиқди. Бугун уларга “Осасуна” рақиблик қилади. Мазкур ўйин аввалида Зидан жароҳати сабаб Исконинг хизматидан фойдалана олмайди. Қувонарли томони эса Криштиану Роналду бугун майдонга чиқиш имкониятига эга.

АПЛ. “Ливерпуль” – “Лестер” (Шанба, Футбол 1. 21:30)

АПЛнинг яна бир муҳим учрашувларидан бири Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтади. Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа амалдаги чемпион “Лестер”ни қабул қилади. Деярли бир-бирига муносиб бўлган рақибларнинг галдаги тўқнашуви футбол олами мухлисларини кутмоқда. Бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган ўйинлар статистикасига назар солсак, “Ливерпуль” 33 маротаба “Лестер”ни мағлуб қилган. “Тулкилар” лақаби остида тўп сурадиган “Лестер” эса 31 маротаба “Ливерпуль”ни мағлуб қила олган. Шундай экан, деярли бир-бирига муносиб бўлган жамоалар тўқнашувидир. Ўтган мавсумда ўтган ўйинларда иккала жамоа ҳам ўз майдонларида бўлган баҳсларда ғалаба қозонган.

Давоми ...