Washington Post: Америкаликлар Трампнинг Путин ҳақидаги фикрини маъқуллашди
Демократлар АҚШ президентлигига республикачилар номзоди Дональд Трампни унинг Россия етакчиси Владимир Путин ҳақидаги сўзлари учун доим танқид қилишади, бироқ бу сиёсатчилар АҚШнинг аксарият фуқаролари Трампнинг сўзларига қўшилишини инобатга олишмайди, деб ёзади Washington Post.
Нашрнинг таъкидлашича, Трампнинг Путин кучли раҳбар эканлиги ва у бу борада АҚШ президенти Барак Обамадан устунлиги ҳақидаги изоҳлари ҳаттоки республикачилар орасида ҳам хавотир уйғотмоқда, лекин унинг сўзлари ижтимоий фикр сўровномалари натижасига тўғри келади.
2014 йилда Quinnipiac University АҚШда сўровнома ўтказган, унга кўра, иштирокчилар Путин ва Обаманинг кучли етакчилик фазилатларини баҳолашлари керак бўлган. Респондентларнинг 57 фоизи бундай хислатлар Россия президентида борлигини таъкидлашган, 49 фоиз иштирокчи эса бу сўровномани Обама фойдасига ҳал қилган.
2015 йилда Fox News'нинг шу мазмундаги сўровномасида ҳам Обама Путинга мағлуб бўлди. Бу сафар овозлар 32/46 фоизни ташкил қилди.
Манбага кўра, АҚШда ижтимоий фикр натижалари фонида Трампнинг Россия президенти ҳақидаги сўзлари алоҳида хавф туғдиради, зеро булар "Путиннинг дунё етакчиси", дея эътироф этилишига сабаб бўлиши мумкин.