Спорт | 14:15 / 11.09.2016
8849
1 дақиқада ўқилади

21 ёшли футболчи захирадан тушиб, 3та гол урди ва "Байер"га ғалаба келтирди

"Байер" бундеслиганинг иккинчи турида "Ҳамбург" устидан иродали ғалабани қайд этди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида меҳмонлар вакили Вуд ҳисобни очди - 0:1.

Мезбонлар мураббийи Роджер Шмидт 72-дақиқада майдонга финляндиялик ёш ҳужумчи Йоэл Похьянпалони ташлади. Ушбу 21 ёшли футболчи 79-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса 2та гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ўтган мавсумни "Фортуна"да ижара асосида ўтказган ҳужумчи 28 учрашувда 2та гол урганди. У "Байер"да 2та ўйинда 4та гол уришга улгурди. Ўтган турда "Боруссия"га қарши сафардаги ўйинда (1:2) ҳам Похьянпало 72-дақиқада захирадан тушган ва 79-дақиқада битта гол урганди.

Манба: Tribuna.uz

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид