Спорт | 08:02 / 11.09.2016
10272
1 дақиқада ўқилади

Енгилмас боксчи Головкин учта чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) иштирок этувчи қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин британиялик боксчи Келли Брукка қарши жангда рақиби устидан ғалаба қозониб, учта жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди. Боксчилар 11 сентябрга ўтар кечаси Лондонда жанг ўтказдилар.

Головкин жангни 5-раундда техник нокаут билан ютди. Унинг рақиби жамоаси рингга сочиқ ташлаб, жангни давом эттирмасликка қарор қилди.

34 ёшли боксчи WBC, IBF ва IBO бўйича чемпионлик унвонларини ҳимоя қилди. 

Головкин профессионал рингда 36 та жанг ўтказиб, ҳали бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид