Клинтон 11 сентябрь қурбонлари хотирасига бағишланган маросимда тоби қочди
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган маросимни ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли тарк этди. Унинг сайлов штабининг маълум қилишича, у кейин ўзини яхши ҳис қилган.
Октябрда 69 ёшга тўладиган Клинтон толиқиб тоби қочган ва қизи Челсининг уйига етказилган, бироқ кейин у ўзини яхшироқ ҳис қилган. Клинтон кўчада ўтган маросимда 90 дақиқага яқин бўлган.
Клинтоннинг президентлик сайловларидаги рақиби Дональд Трамп унинг саломатлиги ва мамлакат президенти каби оғир мажбуриятни жисмоний бажара олишга қодирлигини шубҳа остига қўйиб келмоқда. Сентябрда Клинтон саломатлиги ёмонлиги ҳақидаги гапларни инкор қилиб, Огайодаги тадбирда 2 дақиқага яқин давом этган йўталини аллергия билан тушунтирганди.
2012 йил декабрда Клинтон бош мия чайқалишини бошдан кечирганди. Июлда Клинтоннинг шифокори мижозининг соғлиғи "ажойиб" ва Оқ уйда "ишлашга ижозат берадиган" аҳволда эканлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
22:12 / 02.01.2020
Хиллари Клинтон Британиядаги Квинс университети ректори бўлди
00:47 / 06.09.2019
МРБнинг собиқ таҳлилчиси: Путин Бушни 11 сентябрдаги терактлардан огоҳлантирган
11:58 / 05.03.2019