Жаҳон | 19:45 / 11.09.2016
10648
1 дақиқада ўқилади

Парижда қўлга олинган ИШИД аъзоларидан бири Эйфель минораси остида теракт содир этмоқчи бўлганини тан олди

Парижда топилган, газ баллонлари ўрнатилган автомобиль Эйфель минораси остида терактлар содир этиш учун мўлжалланганди. Бу иш бўйича қўлга олинган 3 аёлдан бири шу ҳақда кўрсатма берган.

Journal du Dimanche хабарида айтилишича, терговдаги аёл ўз кўрсатмаларини ўзгартириб, шериги билан газ баллонлари ўрнатилган автомобилни портлатишни режа қилгани ҳақида айтиб берган.

Бундан олдинроқ Париж прокуратураси қўлга олинган аёллар ИШИД жангарилари кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилгани ҳақида билдирганди.

Мавзуга оид